Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
Абадий тоғлар баракасидан ҳам, Қадим тепаликлар неъматидан ҳам, Отангнинг дуолари кучлидир. Бу баракалар Юсуфга насиб этар, Биродарлари ичра у йўлбошчи бўлар. Халқ ўз душманларидан қасос олмагунча, қуёш ҳам, ой ҳам қимирламай, осмонда тўхтаб тураверди. “Ёшур” китобида шу ҳақида ёзилган. Қуёш осмоннинг ўртасида тўхтаб, кун бўйи ботмай турди. Ўша замон ер юзи титраб, тебранди, Тоғларнинг пойдевори ларзага келди, Эгам ғоят ғазабга минган эди. Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин. Ҳа, улар худди шамолда учган сомондай бўлсин. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетганда, Яҳудо юрти Худонинг муқаддас маскани бўлди. Ҳа, Ёқуб насли бегона юртдан кетганда, Исроил юрти Худонинг шоҳлиги бўлди. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетганда, Яҳудо юрти Худонинг муқаддас маскани бўлди. Ҳа, Ёқуб насли бегона юртдан кетганда, Исроил юрти Худонинг шоҳлиги бўлди. Денгиз Худони кўрди–ю, қочди, Иордан дарёси орқага қайтди. Тоғлар қўчқорлар каби сакради, Тепаликлар қўзилар каби ирғиди. Не бўлди, эй денгиз, қочиб кетдинг? Не бўлди, эй Иордан, орқага қайтдинг? Эй тоғлар, нечун сакрадингиз такалар каби? Эй тепаликлар, нечун ирғидингиз қўзилар каби? Уйғон, уйғон, эй Эгам! Куч–қудратингга буркангин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарга тиғ санчган Сен эмасмидинг?! Тоғлар ўрнидан қўзғалса ҳам, Тепаликлар тебранса ҳам, Менинг содиқ севгим сендан кетмайди, Менинг тинчлик аҳдим ўзгармайди.” Сени севувчи Эгамизнинг каломи шудир. Унинг оёғи остида эрийди тоғлар, Ёрилиб кетади даралар. Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади, Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода