Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам. Гумбур–гумбур эшитилди қуюн ичида, Чақмоқларинг оламни ёритди, Замин титраб, тебранди. Йўлинг денгиз орқали ўтди, Сўқмоғинг баҳайбат сувлардан ўтди, Изларинг эса кўринмас эди. Денгизлар гувилламоқда, эй Эгам, Денгизлар ҳайқирмоқда, эй Эгам, Денгизлар тўлқинларини кўтармоқда.
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода