Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
Эй Худо, Ўз халқингнинг олдида борганингда, Саҳро бўйлаб юриш қилганингда, Замин титради, осмон ёмғирини қуйди. Сендан буғдой янчадиган хўптир ясайман, Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан, Сен тоғларни янчасан, эзасан, Тепаликларни сомон қиласан. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Қиз Бобил хирмондаги буғдойга ўхшайди. Тез орада ўрим вақти етиб келади, Ҳадемай у янчилади.” Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини, Асло тушунмаслар Унинг режаларини, Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар, Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай, Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар. Эгамиз демоқда: “Туринг, эй Қуддус аҳолиси! Янчиб ташланг уларни! Темирдан қиламан шохларингизни, Бронзадан ясайман туёқларингизни, Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.” Олган ўлжангизни Эгамизга бағишлайсиз, Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини назр қиласиз.
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода