Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
Майли, У мени ўлдирсин. Бошқа умидим йўқ–ку! Ўз ишларимни Унинг олдида ҳимоя қиламан. Шу боис гўзал Қуддус дарвозалари олдида Сенга ҳамду сано айтайин, Менга нажот берган Сенсан, Шу боис ҳам қувонайин. Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир. Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам, Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам. Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам. Бир дарё бор, унинг сувлари Шодлик олиб келар Худо шаҳрига, Худойи Таолонинг муқаддас маконига. Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгамнинг Ўзи менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.” Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман. Нажоткорим Худодан кўнглим шод–хуррам.
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода