Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Хабаққуқ
1 2 3
Параллельные места
чорвангни — отларингни, эшакларингни, туяларингни, мол–қўйларингни Эгамиз Ўз қудрати билан уриб, оғир ўлат касали юборади. Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғич ўғлидан тортиб, зиндонда ётган асирнинг тўнғич ўғлигача ўлдирди. Ҳамма чорванинг биринчи эркак боласини ҳам нобуд қилди. Ўша кеча фиръавн, унинг ҳамма аъёнлари ва бутун Миср халқи уйғониб кетди. Бутун Мисрни қаттиқ дод–фарёд тутди. Одам нобуд бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди. Мусо Ҳорунга деди: — Қани, бўл, оловкурагингни ол! Қурбонгоҳдан оловкуракка чўғ солиб, устига тутатқи ташла–да, тезроқ жамоанинг олдига бор. Уларни гуноҳларидан покла. Эгамиз ғазабини сочди, одамлар ўлатдан нобуд бўляпти. Ҳорун Мусо буюргандай қилиб, жамоанинг орасига югуриб борди. Одамлар ҳақиқатан ҳам ўлатдан нобуд бўлишаётган эди. Ҳорун тутатқи тутатиб, Исроил халқини гуноҳларидан поклади. У тириклар билан марҳумларнинг ўртасига турган эди, ўлат тўхтади. Лекин ўлатдан 14.700 киши нобуд бўлган эди. Кўрахнинг қилмиши туфайли ўлганлар бу ҳисобга кирмасди. Гад Довуднинг ҳузурига бориб, унга шундай деди: — Эгамиз айтмоқда: “Оладиган жазоингни ўзинг танла. Уч йил очарчилик бўлсинми? Ёки уч ой давомида душманларинг сени таъқиб қилиб, қирсинми? Ёки Эгамнинг Ўзи сенга уч кун давомида қиличи билан ҳужум қилиб, Ўз фариштаси орқали бутун юртни ўлатга гирифтор қилсинми?” Мени Юборганга нима деб жавоб берайин? — Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи мени жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил. Шундай қилиб, Эгамиз Исроил юртига ўлат юборди. Натижада Исроил халқидан 70.000 одам нобуд бўлди. Худо Қуддусни вайрон қилиш учун бир фариштани юборди. Лекин фаришта шаҳарни вайрон қилмоқчи бўлиб турганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно исмли одамнинг хирмонида турган эди. Бурнидан тутун буруқсаб чиқарди, Оғзидан оташ пишқирарди, Олдидан қип–қизил чўғ ёғиларди.
Хабаққуқ
1 2 3
Выбор основного перевода