Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Танбеҳ олса ҳам ўжарлигича қоладиган одам бирданига ҳалокатга учрайди, шифо топмайди. Бобилликлар гиламлар тўшаб, Дастурхон ҳозирламоқдалар, Улар еб–ичмоқдалар. Бирданига шундай овоз эшитилмоқда: “Қўзғалинг, эй раҳнамолар, қалқонларни ёғланг!” Раббий менга шундай деди: “Қани, бир қоровул қўй, Кўрганини етказсин. Жанг араваларининг, отлиқларнинг, Эшакларга, туяларга минганларнинг Жуфт–жуфт бўлиб келганини кўради. Яхшилаб эътибор берсин.” Шу лаҳзада қоровул шердай ўкириб қолди: “Эй тўрам, мен кундузи ҳар доим Қоровул минорасида тураман, Ҳар тун ҳам жойимдаман. Ана, жанг аравалари, отлиқлар Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!” Шу он у бақириб хабар берди: “Қулади, Бобил қулади! Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!”
Выбор основного перевода