Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Очлик уларнинг силласини қуритади, Иситма ёндириб куйдиради, Офат жонларини олади. Ёввойи ҳайвонлар уларни тилка–пора қилади, Ерда судраладиган илонлар заҳрини сочади. Сен «Лубнон» саройида яшаб юрибсан, Садр дарахтлари орасида ин қургансан, Аммо туғаётган аёл каби дард чекасан, Азобдан инграйсан.” Қуддус аҳолиси айтсин: “Мажақланган танам учун Бобилдан ўч олинсин”, дея. Сион аҳолиси айтсин: “Тўкилган қоним учун Бобилликлар жазолансин”, дея. — Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик. Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юртлару шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар. Эй Лубнон, оч дарвозаларингни! Садр дарахтларингни олов ёндириб ташласин.
Выбор основного перевода