Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Баалнинг пайғамбарлари ўзлари танлаб олган буқани нимталаб, тайёрлаб қўйдилар. Кейин эрталабдан пешингача: “Эй Баал, бизга жавоб бер!” деб ўзларининг худосига илтижо қилиб, чақирдилар. Лекин на бирон садо келди, на бирортаси жавоб берди. Улар ўзлари қурган қурбонгоҳнинг атрофида сакрайвердилар. Пешин вақти бўлди. Илёс энди уларнинг устидан кула бошлади: — Баландроқ овоз билан чақиринглар. Ахир, у худо–ку, балки хаёл суриб ўтиргандир, ё бирор нарса билан машғулдир, ёки йўлда келаётгандир, ёки ухлаб ётган бўлса, уйғотиш керакдир. Хуллас, улар баланд овоз билан бақиравердилар. Кейин, одатларига кўра, ўзларига пичоқ ва найза санчиб, қон оқиздилар. Пешин вақти ўтиб кетди. Кечки қурбонлик пайтига қадар улар жазавага тушиб бақиравердилар. Лекин на бир садо бўлди, на бирорта аломат, на бир жавоб бўлди. Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Қулоқлари бор уларнинг, эшита олмас, Улар асло нафас ололмас. Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади, Тошга: «Туққан онам сенсан», деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, «Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади. Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани? Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин. Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса, Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи. Бутларини ясаш учун кумушни Таршишдан, Олтинни Уфаздан келтиришади. Бутларни ҳунарманду заргарлар ясаган. Кўк ва сафсар либослар билан безаган, Ҳаммаси — моҳир усталарнинг ишидир. Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир. Заргарлар ясаган бутлари туфайли шарманда бўлишади. Ясаган санамлари сохтадир, уларнинг жони йўқ. Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади. Таёқдан панд–насиҳат олишади. Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди, Улар Мен, Худосига бевафо бўлдилар.
Выбор основного перевода