Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар. Бутларга ишонганлар уятга қолади. Ҳа, бутларни «худоларимиз» дейдиганлар Шармандаю шармисор бўлади. Ахир, ким фойдасиз худоларнинг тасвирларини ясайди?! Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади, Тошга: «Туққан онам сенсан», деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, «Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади. Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани? Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин. Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса, Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи. Донишмандларию шоҳлари аҳмоқ ва бефаросат. Улар бетайин ёғоч бутларидан маслаҳат олишади. Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир. Заргарлар ясаган бутлари туфайли шарманда бўлишади. Ясаган санамлари сохтадир, уларнинг жони йўқ. Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Беҳуда тасалли берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти. Эсингиздами, сизлар Худосиз бўлган пайтларингизда йўлдан озиб, соқов бутларга сажда қилар эдингиз.
Выбор основного перевода