Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Шунга ўхшаб, сен ҳам Эдом халқини мағлуб этганинг учун мағрурланиб кетдинг, Эмозиё. Ўша шуҳратинг билан кифояланиб, уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!” Шароб — мазахчи, ароқ — жанжалкаш, уларга алданганлар нодондир. Такаббур ва мағрурнинг номи “мазахчи”, ҳамма нарсани манманлик билан қилади. Зулукнинг икки қизи бор: «Бер, бер!» — деб айтади. Ҳеч қачон қониқмайдиган уч нарса, етарли, демайдиган тўрт нарса бор. Дўзах, бепушт бачадон, сувсираган тупроқ ҳамда олов, етарли, демайди. Ҳа, беҳад очилиб кетди Ўликлар диёрининг иштаҳаси, Чексиз очилиб кетди унинг оғзи, Тушиб кетди у ерга Қуддуснинг обрўси, Ўликлар диёрига кетди кўп одами, Шовқин–сурони, юксалгани ҳам. Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Эй шоҳ ҳазратлари, сиз каби буюк ҳукмдорни дунё ҳали кўрмаган. Самовий Худо сизга салтанат, куч–қудрат ва шон–шуҳрат ато қилгандир. У сизга ерда яшовчи барча инсонларни, ҳатто даштдаги ёввойи ҳайвонлару осмонда учувчи қушларни тобе қилган, улар устидан ҳукмронлигингизни мустаҳкам ўрнатган. Тилла бош — сизсиз.
Выбор основного перевода