Ахир, ҳаммангиз аланга ёқяпсиз, Машъаллар ёқяпсиз. Алангангиз ёруғида юраверинг, Ўзингиз ёққан машъала ёруғида юраверинг. Қаранг, Худо сизларни не кўйга солади: У бошингизга азоб–уқубат келтиради.
Сарвари Олам шундай демоқда: “Бобилнинг қалин деворлари ер билан яксон қилинади, Баланд дарвозалари ёндириб ташланади. Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади.”