Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади. Уларнинг дастурхони қусуққа тўла, Бирорта ҳам тоза жой йўқ. Бобил Эгамизнинг қўлидаги олтин косадай эди, Бобил бутун дунёни маст қилди. Дунё халқлари косадаги шаробдан ичди, Ҳаммаси ақлдан озди. Эй Уз юртида яшовчи қиз Эдом, Хурсанд бўл, шодлан! Бироқ сен ҳам жазо косасидан ичасан, Маст бўлиб кийимингни ечасан. Эфрайим бошқа халқларга қоришган. У хом пишган нонга ўхшаб қолган.
Выбор основного перевода