Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эй кўплаб уй сотиб оладиганлар! Ҳолингизга вой! Эй даласига яна дала қўшиб оладиганлар! Ҳолингизга вой, Ҳа, бошқаларга жой қолдирмайсиз, Энди бу юртда ёлғиз ўзингиз қолиб кетасиз. Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади, У ерда ҳеч ким яшамайди. Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади. У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди, Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади. камбағалу мазлумларга жабр етказса, ўғирликка қўл урса, гаровга олган нарсани қайтармаса, бутларга сиғинса, жирканч одатларга тақлид қилса, Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар. Ўз Худосининг уйида, Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар. Ўша вақт келганда, сизларни масхара қилиб, Одамлар шундай аччиқ марсия куйлашади: “Биз меросимиздан маҳрум бўлдик! Далаларимиз душманларга бўлиб берилди. Энди биз бутунлай хароб бўлдик!” Эй қотиллик ила шаҳарлар қурганлар, ҳолингизга вой! Эй зўравонлик ила қўрғонларга асос солганлар, ҳолингизга вой! Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди: — Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан Ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, Сен етмиш йилдан бери улардан ғазабланиб келяпсан! Бойликка ўч бўлганлар эса васваса тузоғига тушадилар, улар кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга берилиб, ҳалокат гирдобига ғарқ бўладилар.
Выбор основного перевода