Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Қудрати ила то абад ҳукм суради, Кўзлари халқларни кузатиб туради, Унга қарши исёнчилар қўзғалмасин. Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради. Эгамиз демоқда: “Шундай кунларда ҳам Мен Ўз халқимни бутунлай қириб юбормайман. Мен уларни бу учун жазоламайми?! Шундай бир халқдан ўч олмайми?! — деб айтмоқда Эгамиз. — Эгамиз шундай демоқда: “Мен сен билан бирга бўламан, Ўзим сени қутқараман. Сени халқлар орасига тарқатган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман, Адолат ила жазоингни бераман.” Мен уларнинг бошига яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Мисрдаги яҳудийларнинг ҳаммаси, битта ҳам қолмай қиличдан ва очарчиликдан нобуд бўлишади. Шунда Худо даъват этган одамлар омон қолади. Ҳа, Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади. Эгамиз айтганидай, Сион тоғига ва Қуддусга қочиб борганлар нажот топишади. Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам, Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман. Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.” Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар эса қиличдан ҳалок бўлади, Ахир, бундай одамлар шундай айтишади: «Кўрмаймиз биз ёмонлик, Бошимизга тушмас бирор кўргилик.»”
Выбор основного перевода