Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтиришга қарор қилдим, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қилиб бераман. Навухадназар шаҳарга ўт қўяди.» Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бошингизга офату фалокат келтираман. Яҳудо халқини йўқ қилишга қатъий қарор қилдим. Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан.
Выбор основного перевода