Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
“Эгамиз шундай демоқда: «Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман, Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб, Уни қайта қураман. Шунда бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интиладилар, Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени излайдилар.» “Эгамиз шундай демоқда: «Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган шоҳлигини қайта тиклайман, Унинг харобаларини янгидан барпо қилиб, Уни қайта қураман. Шунда бошқа халқларнинг ҳаммаси Менга интиладилар, Ўзим даъват қилган ўша ғайрияҳудийлар Мени излайдилар.» Эгамиз буларни бизга азалдан маълум қилган.” Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми? Шунда халқ ўтган кунларни, Мусонинг даврини эслаб, шундай деди: “Ота–боболаримизни ва уларнинг чўпонларини денгиздан ўтказган қани? Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани? Уларнинг жонларига қасд қилаётган Бобил шоҳи Навухадназарнинг ва аъёнларининг қўлига бераман. Аммо вақт ўтиб, Мисрда илгаригидек одамлар яшайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.”
Выбор основного перевода