Осмондаги сувлар узра даргоҳингни қургансан, Булутларни жанг араваси қиласан, Шамол қанотларини миниб кетасан.
Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи!
Парвин ва Ҳулкар юлдузларини яратган Эгамиздир, У зулматни тонгги нурга айлантиради, Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади, Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади. Эгамиздир Унинг номи.