Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ўшанда чаққонлар ҳам қочиб қутулолмайди, Паҳлавонлар ҳам кучдан қолади, Ҳатто жангчилар ҳам жонини сақлай олмайди. Мен Исроил халқини қилган гуноҳи учун жазолайман, Ўша куни Байтил қурбонгоҳларини вайрон қиламан. Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади. Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам, Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман. Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.” Қутқариш учун келасан Ўз халқингни, Ўз танлаганинг орқали озод қилиш учун уларни. Фосиқ халқнинг йўлбошчисини урасан, Бошдан–оёқ уни шилиб ташлайсан. У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.
Выбор основного перевода