Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Энди улар қадимги вайроналарни қайта тиклайди, Азалий вайрона ерларни яна ўнглайди, Насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуради. Энди сизни “Тарк этилган” деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни “Ташландиқ” деб атамаслар. Энди сизга “Ундан мамнунман” деган ном берилади, Юртингизни эса “Оилали” деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади. Ҳа, дон йиққанларнинг ўзи дон ейди–да, Мен, Эгасига ҳамду сано айтади. Узумни йиғиб–терганлар Шаробни муқаддас ҳовлимда ичади.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади. Самария қирларида яна узумзорлар барпо қиласан. Ток эккан деҳқонлар ўзлари етиштирган ҳосилдан ейдилар. Улар осойишта ҳаёт кечирадилар. Уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар. Улардан ҳазар қилган қўшни халқларни жазолаганим учун халқим бехатар, тинч яшайди. Ўшанда Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб олади.” Улар бу ерларни кўрганда шундай деб айтишади: ‘Воажабо! Ташландиқ бўлиб ётган бу ерлар Адан боғидай яшнаб кетибди–ку! Ҳувиллаб ётган хароб шаҳарлар мустаҳкам деворлар билан ўралиб, обод бўлибди–ку!’
Выбор основного перевода