Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. Бутун оламнинг Раббийси олдида, Эгамиз олдида тоғлар мумдай эрийди. Шу сабабдан ер титрайди! Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади! Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади, Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади.” Унинг оёғи остида эрийди тоғлар, Ёрилиб кетади даралар. Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади, Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади. Унинг олдида силкинар тоғлар, Парчаланиб кетар адиру қирлар. Ҳузурида замин тебранар, Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар.
Выбор основного перевода