Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450 нафар пайғамбарини, Ашеранинг 400 нафар пайғамбарини менга Кармил тоғи ёнига тўплаб берсин. Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан Тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Ўша куни Эгамиз қиличи билан жазолар, Шафқатсиз, баҳайбат, қудратли қиличи билан. Жазолар Левитанни, ўша қочаётган илонни, Левитанни, ҳа, ғимирлаётган илонни, Ўлдирар денгиздаги ўша аждарҳони. Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби, тутиб оладилар. Ўша душманлар кетидан бошқаларини жўнатаман, улар овчилар каби, халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар. Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Сизларга қарши бир ғаним келаётир. У тоғлар орасидаги Товур тоғидай забардаст, Денгиз бўйидаги Кармил тоғидай улкан. Амос шундай деди: “Эгамиз Қуддусдан туриб ҳайқиради, Сиондан гулдурос овози янграйди! Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади, Кармил чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.”
Выбор основного перевода