Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради. Унинг қуёши кундуз куни ботади, У хўрланиб, шарманда бўлади. Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! Парвин ва Ҳулкар юлдузларини яратган Эгамиздир, У зулматни тонгги нурга айлантиради, Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади, Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади. Эгамиздир Унинг номи. Энди устингизга тун бостириб келади, Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз. Қаро зулмат сизни ўраб олади, Башорат қилишингизга имкон бўлмайди. Сизлар учун қуёш ботади, Кундуз ҳам зулмат бўлади. Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.»
Выбор основного перевода