Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
“Эй азизим Исроил, Худойингга ўхшагани йўқ, У салобат билан булутларни эгарлайди, Сенга ёрдам бергани осмондан учиб келади, Эй Исроил, сен бахтлисан! Ким сенга ўхшар?! Сен Эгамиз қутқарган халқсан. Сени асрайдиган қалқонинг, Шонли қиличинг Эгамиздир. Олдингда душманларинг титраб тиз чўкади, Сен эса уларнинг белини эзасан.” Улар Мен, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади. Гивода разиллик қилган аждодларингга ўхшаб қолдинг, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг. Аммо Худо жиноятингни эсга олади, Гуноҳингга яраша жазоингни беради. Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди, Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг такаббурлигидан нафратланаман, Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан. Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани Мен душманнинг қўлига бераман.”
Выбор основного перевода