Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди. Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, улар қонундан маҳрум эдилар. Биронта ҳам пайғамбар қолмади, Мўъжиза аломатларини топа олмаймиз. Қачонгача давом этар бу? Биронтамиз билмаймиз. Арвоҳ чақирувчиларга боришни маслаҳат берганларга рўшнолик бўлмайди. Сизлар уларга эмас, Худонинг йўл–йўриқлари ва таълимотига маслаҳат солинг. Сизларни нотўғри йўлга бошлаган ўша халқлар бу юрт бўйлаб ўтади, улар оч, изтиробда. Оч қолиб, ғазабланиб, шоҳини ва худоларини лаънатлайди. Юқорига қарайди, Мана, аҳмоқ калтафаҳмлик билан гапиради, Фикри–зикри эса ёвузлик билан банд. Қилганлари — нопоклик, Эгам ҳақида хато гапиради. Оч одамни у очлигича қолдиради, Чанқаганга сув бермайди. Кулфат кетидан кулфат келади, миш–миш кетидан миш–миш тарқалади. Одамлар башорат истаб, пайғамбар олдига беҳуда боришади. Руҳонийлар таълимот беришга, оқсоқоллар маслаҳат беришга ожиз бўладилар. Энди устингизга тун бостириб келади, Сизлар ваҳийларни кўрмайсиз. Қаро зулмат сизни ўраб олади, Башорат қилишингизга имкон бўлмайди. Сизлар учун қуёш ботади, Кундуз ҳам зулмат бўлади. Шарманда бўласиз, эй валийлар, Уятга қоласиз, эй фолчилар. Мендан сўз олмаганингиз учун Оғзингизни очолмай қоласиз.”
Выбор основного перевода