Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди, У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди. Шунда тоғлар ларзага келди, Кўчаларда жасадлар ахлат бўлди. Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилганча турарди. Эгамиз айтмоқда: “Қаранг, шимолда душманлар тўпланмоқда, Улар тўлқинлар каби, пишқириб келмоқда. Жўшқин дарё каби, тошиб ҳовлиқмоқда. Улар тўфондай бутун юртни босиб кетади, У ердаги ҳаммани — Шаҳарлар ва одамларни чўктиради. Халқ доду фарёд қилади, Юрт аҳолиси фиғон чекади. Мана шунинг учун юрт хазон бўлади, У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади. Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар. Сарвари Олам — Раббий Ерга қўл теккизса, ер ўпирилиб кетади, Бутун ер юзи Нил сувларидай Баланд кўтарилиб, пастга тушади. Ерда яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади. Менинг халқим кулфат денгизидан ўтса, Ўша денгизнинг тўлқинларини уриб тушираман. Нил дарёсининг туби қуриб қолади. Оссурия халқининг такаббурлигига барҳам бераман. Миср эса ўз салтанат ҳассасини йўқотади.
Выбор основного перевода