Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди. Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди. Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. «Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин. Байтилга эса борманглар, Гилгалга оёқ босманглар, Бершеба томонга ўтиб юрманглар. Ахир, Гилгал аҳолиси сургун қилинади, Байтил буткул вайрон бўлади.”
Выбор основного перевода