Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Шунингдек, хурсандчилик кунларингизда — белгиланган байрамларингизда ва ой бошида қурбонликлар куйдирганингизда ҳамда тинчлик қурбонликларини келтирганингизда карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бераман. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.” — Нимага унинг олдига бугун боришинг керак?! — деди эри. — Бугун янги ой шодиёнаси куни эмас, Шаббат куни ҳам эмас. — Ҳечқиси йўқ, — деди аёл. Агар маҳаллий одамлар Шаббат куни ёки бошқа бирор муқаддас кунда сотиш учун дон ёки ҳар хил мол олиб келишса, улардан ҳеч нарса сотиб олмаймиз. Биз ҳар еттинчи йили ерга ишлов бермасликка ва берган ҳамма қарзларимиздан воз кечиб юборишга ваъда қиламиз. Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган яҳудийларни кўрардим. Уюм–уюм дон, шароб, узум, анжир ва ҳар хил юкларни олиб келаётганларни кузатар эдим. Улар бу нарсаларни эшакларга юклаб, Шаббат куни Қуддусга олиб келишар эди. Улар ўз маҳсулотларини сотаётганларида, мен уларни огоҳлантириб, бундай ишларни Шаббат куни қилманглар, деб айтардим. Қуддусда яшаётган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар. — Доим тўғри ўлчовни ва тўғри тарозини ишлатинг: Эгамиз шундай дейди: “Халқим тарозидан урган савдогарга ўхшайди, Фирибгарлик қилишни улар хўп яхши кўради. Эй фосиқлар, ҳаром бойлигингизга қандай кўз юмай?! Тарозидан уриб йиққан давлатингизни қандай унутай?! Бундай бойликдан жирканаман, ахир! Нотўғри тарозини ишлатган одамни қандай оқлайин?! Сохта қадоқ тошлардан фойдаланган кишига қандай чидайин?!
Выбор основного перевода