Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, улар қонундан маҳрум эдилар. Қаранг, халқларнинг кўплигини! Улар денгиз каби гувиллайди! Лашкарларнинг ҳайқириғи Тўлқинлар товушидай баланддир. “Эй инсон, Исроил оқсоқолларига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар ҳали Менга маслаҳат солмоқчи бўлиб келдингизларми?! Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман!» Сизлар бутларга назрлар келтиряпсизлар. Болаларингизни қурбонлик қилиб, оловда куйдиряпсизлар. Бундай жирканч қилмишлар билан бугунга қадар булғаниб келяпсизлар. Шундай экан, қандай қилиб Мендан маслаҳат сўрашга журъат этдингиз?! Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларга ҳеч қандай маслаҳат бермайман. Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди. Лекин сизлар сувга тўймадингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода