Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Эгамиз менга Маъбад олдида турган икки сават анжирни кўрсатди. Бу воқеа Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусдаги Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни, Яҳудо аъёнларини, ҳунармандлару темирчиларни Бобилга асир қилиб олиб кетгандан сўнг содир бўлди. Шоҳ Ёҳайихин Ёҳайиқимнинг ўғли эди. Эгамиз мендан: — Еремиё, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Анжирларни, — деб жавоб бердим мен. — Яхши анжирлар ниҳоятда яхши экан, ёмонлари эса еб бўлмайдиган даражада ириб кетган экан. Ҳар бир қадамимизни пойлади ёвимиз, Ўз кўчаларимизда юролмадик биз. Бор–йўғи саноқли кунимиз қолди. Бизнинг умримиз поёнига етди. “Эй инсон, Исроил юртига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: куни битди! Бутун юртнинг куни етди! Кунингиз битди! Эвоҳ, кунингиз битди! Мана, бало бошингизга келди! Эгамиз мендан: — Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради. — Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди: “Қара, Мен шоқул ёрдамида Халқим Исроилни текшираман. Энди уларга шафқат қилмайман. Шўрим қуриди! Ёзги мевалар йиғиб олингач, Узумзор ҳосили йиғиштирилгач, Токлардан бир бош узум ҳам топа олмаган, Бир дона анжирга зор бўлган одамдайман мен.
Выбор основного перевода