Ерибом гуноҳ қилди, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботирди, шунинг учун Эгамиз Исроилни тарк этади.
Ахаб, бунинг устига, Ашерага атаб устун ясади. У ўзидан аввал ўтган ҳамма Исроил шоҳларидан зиёда гуноҳ қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.
Ёҳухоз Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг қилган гуноҳларига эргашди. У қабиҳ йўлидан асло қайтмади.