Элишай буни кўриб Илёсга хитоб қилди: — Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз–а! Қаёққа кетиб қолдингиз–а! Элишай Илёсни бошқа кўра олмагани учун эгнидаги кийимини иккига бўлиб ташлади.