Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Элишай тузалмас хасталикка йўлиққанда, Исроил шоҳи Ёҳўш уни зиёрат қилгани бориб: “Отам! Отам! — деб йиғлаган эди. — Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячисисиз–ку! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари кабисиз! Бизни ташлаб кетманг!” Ўшанда Элишай шоҳга: “Ёйинг билан ўқларингни ол!” деди. Шоҳ ёйи билан ўқларини олди. Элишай: “Ёйни ҳозирла!” деб шоҳга буюрди. Шоҳ ёйни ҳозирлагач, Элишай қўлларини шоҳнинг қўллари устига қўйди. Сўнгра унга: “Шарқ томондаги деразани оч!” деб буюрди. Шоҳ деразани очгандан кейин, Элишай: “Ўқни от!” деди. Шоҳ ўқни отди. — Бу ўқ Эгамиз берадиган нажот аломатидир, у сени Орам лашкари устидан зафарга эриштиради, — деди Элишай. — Сен Орам лашкарини Офоқда йўқ қиласан. Кейин Элишай шоҳга: “Қолган ўқларни ол!” деб буюрди. Исроил шоҳи ўқларни олгач, Элишай унга: “Ўқларни ерга ур!” деди. Шоҳ ўқларни уч марта ерга уриб, тўхтаб қолди. Шунда пайғамбар шоҳдан аччиқланди: — Беш–олти марта уришинг лозим эди, ўшанда Орам лашкарини тамомила мағлуб қилган бўлардинг. Энди эса уларни уч мартагина мағлуб этасан, холос. Шундан сўнг Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшга хабарчилар жўнатиб: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деди. Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнон тоғларида бир ғовтикан садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда бир йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди. Шунга ўхшаб, сен ҳам Эдом халқини мағлуб этганинг учун мағрурланиб кетдинг, Эмозиё. Ўша шуҳратинг билан кифояланиб, уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!” Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида рўбарў келди. Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди. Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Қуддусга келиб, Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак қисмини буздирди. Эгамизнинг уйида ва саройнинг хазиналарида топилган олтину кумушни ва ашёларни тортиб олди. Булардан ташқари, асирларни ҳам олиб, Самарияга қайтиб кетди. Ёҳўшнинг бошқа ишлари, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Яҳудо шоҳи Эмозиё ўз аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Исроил шоҳи Ёҳўшга: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деган хабар жўнатди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли, Ёҳунинг набираси эди.
Выбор основного перевода