Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда Эгамиз Исроил ерларини парчалаб, кичрайтира бошлади. Орам шоҳи Хазайил Иордан дарёсининг шарқида Гад, Рубен, Манаше қабилалари яшайдиган бутун Гилад ерларини, Арнон сойлигидаги Арор шаҳридан Гилад ва Башан ўлкаларига қадар бўлган жамики Исроил ерларини босиб олди. Ўша пайтда Эгамиз Исроил ерларини парчалаб, кичрайтира бошлади. Орам шоҳи Хазайил Иордан дарёсининг шарқида Гад, Рубен, Манаше қабилалари яшайдиган бутун Гилад ерларини, Арнон сойлигидаги Арор шаҳридан Гилад ва Башан ўлкаларига қадар бўлган жамики Исроил ерларини босиб олди. Кейин Элишай шоҳга: “Қолган ўқларни ол!” деб буюрди. Исроил шоҳи ўқларни олгач, Элишай унга: “Ўқларни ерга ур!” деди. Шоҳ ўқларни уч марта ерга уриб, тўхтаб қолди. Шунда пайғамбар шоҳдан аччиқланди: — Беш–олти марта уришинг лозим эди, ўшанда Орам лашкарини тамомила мағлуб қилган бўлардинг. Энди эса уларни уч мартагина мағлуб этасан, холос. Ёрубом Лево–Хоматдан Ўлик денгизгача бўлган Исроил ерларини қайтадан қўлга киритди. Зотан, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз қули Юнус пайғамбар орқали бу тўғрида айтган эди. Юнус Амитай деганнинг ўғли бўлиб, у Гат–Хафер шаҳридан эди. Шундай экан, Мен шоҳ Хазайилнинг саройига олов ёғдираман, Олов Банҳададнинг қалъаларини ёндириб юборади.
Выбор основного перевода