Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундан ғазабланган Эгамиз уларни босқинчилар қўлига бериб, талон–тарож қилдирди ва ён–атрофдаги ғанимларга таслим қилди. Бундан буён Исроил халқи душманларига қаршилик кўрсата олмас эди. — Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан. Ўша пайтда Орам шоҳи Хазайил Гат шаҳрига ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Кейин Қуддусга ҳужум қилмоққа қарор қилди. Орам шоҳи Хазайил вафот этгач, ўрнига ўғли Банҳадад шоҳ бўлди.
Выбор основного перевода