Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилгач, Эгамиз уларга қутқарувчи қилиб Ўтниёлни юборди. Ўтниёл Холибнинг жияни, аниқроғи, кенжа укаси Ханазнинг ўғли эди. Сўнгра Ёҳўш отаси Ёҳухоз шоҳлиги даврида бой берган шаҳарларни Хазайилнинг ўғли Банҳададдан қайтариб олди. Банҳададни уч марта мағлуб қилиб, Исроил шаҳарларига бошқатдан эгалик қилди. Ёрубом Лево–Хоматдан Ўлик денгизгача бўлган Исроил ерларини қайтадан қўлга киритди. Зотан, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз қули Юнус пайғамбар орқали бу тўғрида айтган эди. Юнус Амитай деганнинг ўғли бўлиб, у Гат–Хафер шаҳридан эди. Эгамиз Исроил халқи номини ер юзидан ўчиришни истамагани учун Ёрубом орқали уларни қутқарган эди. Шунинг учун Сен уларни душманлари қўлига бердинг, душманлари уларга зулм ўтказдилар. Улар азоб тортганларида Сенга илтижо қилишди, Сен уларнинг илтижоларини самодан туриб эшитдинг. Буюк раҳм–шафқатинг туфайли уларга қутқарувчиларни юбординг. Қутқарувчилар уларни душманлари қўлидан халос қилдилар.
Выбор основного перевода