Исроил шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин, Мўаб юрти Исроилга қарши исён кўтарди.
Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим сенинг халқингдир, менинг отларим сенинг ҳам отларингдир.”
Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди.