Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ниҳоят Шомуил Эссайдан: — Ўғилларингнинг ҳаммаси шуларми? — деб сўради. — Яна энг кенжаси бор, қўй боқяпти, — деди Эссай. — Бирортасини жўнат, уни чақириб келсин, — деди Шомуил. — Ўша ўғлинг бу ерга келмагунча, таом емоққа ўтирмаймиз. Эссай биттасини юбориб, ўғлини чақиртириб келди. У чиройли, келишган йигит бўлиб, кўзлари ёниб турарди. — Қани, унинг бошига мой суртиб танла! Мен танлаган одам шу! — деди Эгамиз Шомуилга. Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди. Ваҳоланки, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз бутун отам хонадонидан мени танлаб олди. Мени то абад Исроилнинг шоҳи қилди. У Яҳудо қабиласини етакчи қилиб танлади, Яҳудо қабиласидан эса отамнинг хонадонини раво кўрди, отамнинг ўғиллари орасидан эса мени мамнуният ила бутун Исроил устидан шоҳ қилди. Шоҳ Рахабом Қуддусда ҳукмронлик қилиб, кучайиб бораверди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Унинг онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзига сажда қилишлари учун танлаб олган эди. Унинг ўрнига Яҳудо қабиласини, Ўзи севган Сион тоғини танлади.
Выбор основного перевода