Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳд сандиғи тўхтаганда эса Мусо шундай дерди: “Қайт, эй Эгам, Минг–минглаб Исроил халқи орасига!” Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг Аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим. Қани, кел, эй Эгам, оромгоҳингга Қудратинг рамзи бўлган Сандиқ билан бирга. Руҳонийларинг солиҳликни кийсинлар, Тақводорларинг шодликдан куйласинлар! Ўз қулинг Довуднинг ҳақи–ҳурмати, Танлаган шоҳингни рад қилмагин. Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман.
Выбор основного перевода