Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Такаббурона қайсарлигингизни синдираман, осмонни темир каби қаттиқ, ерни мис каби заранг қиламан. Акс ҳолда, Эгамиз сизлардан ғазабланиб, осмонни ёпиб қўяди, ёмғир ёғмайди, ер ҳосил бермайди. Натижада Эгамиз сизларга мулк қилиб бераётган яхши юртдан тез қирилиб кетасизлар. Тепангиздаги осмон бронза каби қаттиқ, остингиздаги ер темир каби заранг бўлади. Йўқ бўлиб кетгунингизча, Эгамиз устингизга ёмғир ўрнига чанг–тўзон ёғдиради. Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. Ёмғир ёғмасин деб, осмонни беркитганимда, ёки чигирткаларга, ер юзини еб битиринглар деб, амр берганимда, ёхуд халқимнинг орасига ўлат касалини юборганимда, Сизларга яна бир ҳақиқатни айтаман: Илёс пайғамбар даврида Исроил юртида кўп бевалар бор эди. Осмондан уч йилу олти ой давомида бир томчи ҳам ёмғир ёғмади, бутун юртда даҳшатли очарчилик бўлди.
Выбор основного перевода