Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.»” Эгамиз мен ҳақимда айтган мана бу ваъдасини адо этади: “Агар ўғилларинг Менинг олдимда ўз йўлларидан адашмай, бутун қалби билан, жону дили билан содиқ бўлиб юрсалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради.” шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Шунда отанг Довуд билан тузган аҳдим, унга: «Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроилда ҳукмронлик қилади», деб айтган гапларим амалга ошади. Агар ўғилларинг Менинг аҳдимга риоя қилса, Уларга ўргатган амрларимга итоат этса, Уларнинг ўғиллари ҳам Шоҳ бўлиб, то абад сенинг тахтингда ўтиради.”
Выбор основного перевода