Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўшиёнинг Шофон деган котиби бор эди. Шофон Машуллом деган одамнинг набираси, Озалиё деганнинг ўғли эди. Йўшиё ўз ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Шофонни Эгамизнинг уйига юбораётиб, унга шу гапларни айтди: “Олий руҳоний Хилқиёнинг ҳузурига бор. Дарвозабонлар халқдан тўплаб, Эгамизнинг уйига келтирган кумушларни у ҳисоблаб чиқсин. Сўнгра кумушларни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга берсин. Ишбошилар эса кумушларни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни таъмирлаётган усталарга — дурадгорларга, бинокорларга ва тош терувчиларга берсинлар. Уйнинг тузатилиши учун лозим бўлган ёғочни, йўнилган тошни ҳам ўша кумушга сотиб олишсин. Сўнгра кумушларни Эгамизнинг уйида меҳнат қилаётган ишбошиларга берсин. Ишбошилар эса кумушларни олиб, Эгамизнинг уйидаги бузилган жойларни таъмирлаётган усталарга — дурадгорларга, бинокорларга ва тош терувчиларга берсинлар. Уйнинг тузатилиши учун лозим бўлган ёғочни, йўнилган тошни ҳам ўша кумушга сотиб олишсин. Уларга берилган кумушнинг ҳисоби сўралмасин, чунки улар ҳалол ишлашяпти.” Олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга: “Эгамизнинг уйидан Таврот китобини топиб олдим”, деб китобни Шофонга берди. Шофон китобни ўқиди. Кейин шоҳнинг ҳузурига бориб: “Хизматкорларингиз Эгамизнинг уйидаги бор кумушни ўша ердаги ишбошиларга бердилар”, деб ҳисобот берди. Кейин у шоҳга: “Руҳоний Хилқиё менга китоб берди”, деди–да, овоз чиқариб шоҳга китобни ўқиб берди. Шоҳ Тавротда ёзилган сўзларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб ташлади. Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михиё ўғли Ахборга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди: “Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, бутун Яҳудо халқи тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билинглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари, ҳаммамиз учун ёзилган бу сўзларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизга қарши ғоятда аланга олган.” Руҳоний Хилқиё, Охихам, Ахбор, Шофон ва Осоёҳ Хулда исмли пайғамбар аёл ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда пайғамбар Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллумнинг хотини эди. Шаллум Тихвонинг ўғли, Хархаснинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг Янги даҳасида яшарди. Хулда уларга шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар: «Яҳудо шоҳи ўқиган китобда ёзилгандай, бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.» Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билиш учун сизларни юборган Яҳудо шоҳига шу хабарни беринглар: Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сен эшитган сўзларинг тўғрисида шуни айтмоқда: бу юрт вайрон бўлиб, бу юртда яшаганлар лаънати бўлсин деган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг. Сен Менга бўйин эгганинг учун, қайғудан либосларингни йиртиб, ҳузуримда йиғлаганинг учун Мен илтижоларингни эшитдим. Шунга кўра, сен ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан, ўз қабрингга дафн этиласан. Бу юртга Мен келтирадиган жамики фалокатларни сен кўрмайсан.” Хилқиё ва унинг ҳамроҳлари бу хабарни шоҳга етказдилар.
Выбор основного перевода