Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Эгамизнинг уйидан Ашеранинг устунини Қуддус ташқарисига — Қидрон сойлигига чиқариб ёқди. Майдалаб кул қилиб, кулни авом халқнинг қабрлари устига сепди. У бегона худоларга аталган қурбонгоҳларни ва саждагоҳларни йўқ қилди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше ҳудудидаги шаҳарларга бориб, бутсимон тошларни парчалаб ташладилар, Ашеранинг устунларини кесдилар, саждагоҳлар ва қурбонгоҳларни вайрон қилдилар. Биттасини ҳам қолдирмадилар. Шундан кейин ҳаммалари ўз шаҳарларига, ўзларининг мулкига қайтдилар. Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтар: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлар. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилар. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.” Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Халқ бошқа саждагоҳларда қурбонлик қилишда давом этди. Аммо қилган барча қурбонликларини улар Эгаси Худога атар эдилар. Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Отаси Манаше ясаттирган ҳамма бутларга қурбонлик қилиб, хизмат этди.
Выбор основного перевода