Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо Исроил халқи ясаган буқани олиб, оловда ёқди. Уни эзиб, кукун қилди–да, сувга сочди. Сувни Исроил халқига ичирди. Мен саждагоҳларингизни бузиб ташлайман, тутатқи қурбонгоҳларингизни вайрон қиламан. Жасадларингизни жонсиз бутларингиз устига уйиб ташлайман. Сизлардан ҳазар қиламан. Шоҳ Йўшиё: “Баалга, Ашерага ва барча самовий жисмларга атаб қилинган нарсалар Эгамизнинг уйидан олиб чиқиб ташлансин”, деб олий руҳоний Хилқиёга, ундан кейинги руҳонийларга, Эгамизнинг уйи дарвозабонларига фармон берди. Ўша буюмларни Қуддус ташқарисидаги Қидрон сойлигига чиқариб ёқтирди, кулини Байтилга олиб келтирди.
Выбор основного перевода