Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз Ўз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди. Отаси Ҳизқиё бузиб ташлаган саждагоҳларни қайтадан барпо этди, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашерага атаб устунлар ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда этиб хизмат қилди. Манаше Эгамизнинг то абад улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб, қурбонгоҳлар қурди. Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди. Ўғилларини Хиннум сойлигида қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, сеҳр–жоду билан шуғулланди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. Ўзи ясаттирган бутни Худонинг уйига ўрнатди. Худо бу уй тўғрисида Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: “Мен бу уйни ва Қуддусни Исроил қавмлари яшайдиган масканлар орасидан танлаб олганман. Мен то абад ўша ерда улуғланаман. Ҳукмронлигининг саккизинчи йилида, ёшлигидан бобоси Довуднинг Худосига интила бошлади. Ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида эса Яҳудо ва Қуддусни саждагоҳлардан, Ашеранинг устунларидан, ўйма ва қуйма бутлардан тозалай бошлади. Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди. Ашеранинг устунлари, шунингдек, ўйма ва қуйма бутлар парчаланиб, бўлаклари ўша бутларга қурбонлик қилганларнинг қабрлари устига сочиб ташланди. Йўшиё бутпараст руҳонийларнинг суякларини ўзлари сажда қилган қурбонгоҳлар устида ёқди. Шундай қилиб, у Яҳудо ва Қуддусни поклади. Шимолдаги Нафтали ҳудудигача бўлган Манаше, Эфрайим ва Шимўн шаҳарларидаги ва уларнинг атрофида бўлган вайроналардаги қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.
Выбор основного перевода