Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтар: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлар. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилар. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.” Йўшиё Яҳудо шаҳарларидан ҳамма руҳонийларни чиқариб юборди. Гебодан Бершебагача руҳонийлар қурбонликлар келтирадиган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди. У Қуддус ҳокими Ёшуа дарвозасининг киришидаги саждагоҳларни йўқотди. Бу дарвоза шаҳарга киришда чап томонда эди. У бутсимон тошларни синдириб, Ашерага аталган устунларни қўпориб ташлади, уларнинг ўрнини инсон суяклари билан тўлдирди. Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни булғаб, ҳаром қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди. Ўша шаҳарлардаги саждагоҳларнинг ҳамма руҳонийларини қурбонгоҳларда бўғизлади. Инсон суякларини қурбонгоҳларда ёқди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.
Выбор основного перевода