Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзисини сўйиши лозим. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурундан бошлаб шу ойнинг йигирма биринчи куни кечқурунгача хамиртурушсиз нон тановул қилинглар. Улар биринчи ойнинг биринчи кунида ишга киришиб, саккиз кун давомида Эгамиз уйининг ҳовлиларини покладилар. Кейинги саккиз кун давомида уйнинг ўзини покладилар. Руҳонийлар Эгамизнинг уйига кириб, Маъбаддаги ҳамма ҳаром–хариш нарсаларни Эгамиз уйининг ҳовлисига олиб чиқдилар. Левилар эса бу нарсаларни шаҳар ташқарисига, Қидрон сойлигига олиб бориб ташладилар. Биринчи ойнинг ўн олтинчи кунига келиб, ҳамма ишларини тугатдилар. Аммо руҳонийлар озчилик бўлганлари учун куйдириладиган ҳайвонларнинг терисини шилишга улгура олмаётган эдилар. Шу сабабдан уларнинг қариндошлари левилар то иш тугагунча ва бошқа руҳонийлар ўзларини поклагунча уларга қарашиб турдилар. Левилар, руҳонийларга қараганда, ўзларини поклаш масаласига жиддийроқ ёндашган эдилар.
Выбор основного перевода