1
Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ўз вақтида — биринчи ойда нишонлай олмаган эди, чунки кўп руҳонийлар ўзларини ҳануз покламаган ва одамларнинг аксарият қисми Қуддусга йиғилмаган эди. Шунинг учун шоҳ Ҳизқиё, унинг аъёнлари ва Қуддусдаги жамоа Фисиҳ зиёфатини иккинчи ойда нишонлашга қарор қилдилар. Шоҳ Ҳизқиё бутун Исроил ва Яҳудо халқига, шунингдек, Эфрайим ва Манаше қабилаларига бу ҳақда хабар жўнатиб, уларни Исроил халқининг Худосига — Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Эгамизнинг Қуддусдаги уйига таклиф қилди.
Гўштни тановул қилаётганингизда, шай туринглар. Чориғингиз оёғингизда, таёғингиз қўлингизда бўлсин, тез–тез енглар. Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ қурбонлиги шудир.
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурундан бошлаб шу ойнинг йигирма биринчи куни кечқурунгача хамиртурушсиз нон тановул қилинглар.
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар.
Шоҳ: “Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини бу Таврот китобида ёзилганидай нишонланг”, деб халққа фармон берди.
Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди.