Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга айтди: “Сизлар риоя қилишингиз лозим бўлган Фисиҳ зиёфатининг қонун–қоидалари қуйидагичадир: Исроил халқига қондош бўлмаган одам Фисиҳ таомидан тановул қилмайди. Лекин сотиб олган қулларингиз суннат қилингандан кейин Фисиҳ таомидан тановул қилса бўлади. Мусофирлар ва мардикорлар ҳам бу таомдан тановул қилишмайди. Таомлар қайси уйда тайёрланган бўлса, ҳаммаси ўша уйда тановул қилиниши лозим. Ташқарига таом олиб чиқилмайди. Фисиҳ зиёфатига атаб қурбонлик қилинган бирорта ҳам ҳайвоннинг суяги синдирилмайди. Исроил халқининг бутун жамоаси Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Ёнларингиздаги бирор мусофир Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар суннат қилиниши лозим. Шундан кейингина Исроил халқига мансуб бўлган одамдай, Исроил жамоасига қўшилиб, Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Суннат қилинмаганларнинг ҳеч қайсиси Фисиҳ таомидан тановул қилиши мумкин эмас. Шу ернинг туб аҳолиси учун ҳам, ораларингизда яшаётган мусофир учун ҳам қонун ўшадир.” Фақат Ошер, Манаше ва Забулун қабиласидан баъзилари итоат этиб, Қуддусга келдилар. Яҳудо халқи, руҳонийлар, левилар, Исроил халқи, Исроил ва Яҳудода истиқомат қилаётган мусофирлар ўзларида йўқ хурсанд эдилар.
Выбор основного перевода