Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзисини сўйиши лозим. Шундан сўнг Мусо халққа деди: “Бугун Абиб ойида сизлар Миср юртидан чиқиб кетяпсизлар. Хамиртуруш қўшилган нонни еманглар. Бу кунни асло эсларингиздан чиқарманглар. Зеро, Эгамиз Ўз қудрати билан сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқди. — Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Бирортангиз ёки авлодларингиздан кимдир мурдага тегиб ҳаром бўлса ёки сафарга кетган бўлса, Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонлайверсин. Бундай одамлар байрамни иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун нишонлаб, қурбонлик гўштини хамиртурушсиз нон ва тахир ўтлар билан бирга ейишсин. Иккинчи ойда Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлаш учун жуда кўп халқ Қуддусга йиғилди. Иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни эса Фисиҳ қўзиларини сўйдилар. Ўзларини покламаган руҳонийлар ва левилар уятли аҳволда қолганидан покланиш маросимини адо этиб, куйдириладиган қурбонликларини Эгамизнинг уйига олиб келдилар.
Выбор основного перевода