Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ҳорун ва унинг ўғиллари Исроил халқини дуо қилганларида, шундай деб айтишлари керак: “Эгам сенга барака берсин, Сени Ўз паноҳида асрасин! Эгам сенга очиқ юз билан боқсин, Сенга илтифот қилсин. Эгам сенга назрини солсин, Сенга тинчлик ато этсин!” Ҳорун ва унинг ўғиллари Исроил халқини Менинг номим билан дуо қилишсин. Шунда Мен Исроил халқига барака бераман. Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади. Ёҳайидо Довуд берган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда, Эгамиз уйининг назоратини леви руҳонийларига топширди. Уларга, Мусонинг қонунида ёзилганидай, Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар келтиришни ва Довуд амр этгандай, шод–хуррамлик билан қўшиқ айтишни буюрди. Худога ҳамду санолар куйланг, Унинг номини тараннум этинг. У булутларни миниб боради, Уни улуғланг. У Эгамиздир! Ҳузурида шодланинг!
Выбор основного перевода